Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Исломий фатҳлар исломни ёйиш учундир
Исломий уммат барча одамларга Исломий даъватни олиб чиқишга мукаллаф эканлиги сабабли мусулмонлар бутун олам билан боғланишлари лозимдир. Исломий Давлат ҳам бу боғланишни амалга ошириб, даъватни бутун дунёдаги одамларга етказиши, даъватни ёйишда белгиланган тариқатни қўллаши керак. Шунинг учун Исломий Давлат мамлакатларни фатҳ қилиши вожиб. Бу фатҳлар фақат мусулмонлар зиммасидаги вазифани амалга ошириш учундир. Бу вазифа эса Ислом ҳукмларини ўрнатиш, улар орасида Ислом фикрларини ёйиш орқали ҳақ динни етказишдан иборатдир. Шунинг учун исломий фатҳлар халқларни эксплуатация ва мустамлака қилиш, уларнинг юртларидаги бойликларни эгаллаб олиш учун бўлмади, балки битта мақсадда, яъни уларни бахтсиз ҳаётлари ва бузуқ тузумларидан халос этиш мақсадида амалга оширилди. Бу нарса Исломий Давлатнинг пайдо бўлиши, Исломий фатҳларнинг ҳаракати ва жиҳоднинг фарзлигида ўз ифодасини топади.
Дарҳақиқат, Исломий Давлат қудратли, мустаҳкам ва фатҳлар қилувчи бўлиб юзага келди. Унинг пайдо бўлишидаги асос маҳаллий давлат эмас, оламий давлатлиги эди. Чунки унинг ақидаси умумбашарий ақидадир, унинг низоми ҳам инсонга хизмат қилувчи низом бўлгани сабабли оламий низомдир. Шу боис у тарқалиши ва мамлакатлар фатҳ қилиниши табиийдир, чунки Исломий Давлатнинг низоми унинг зиммасига фатҳ қилишни юклайди. Мана, мусулмонлар Расулуллоҳ с.а.в.га Ақабадаги иккинчи байъатни беришмоқда, гарчи бу бутун молларини йўқ бўлиши ва улуғларининг ўлиб кетишига сабаб бўлса-да, қизилу-қора барча одамларга уруш қилишга байъат беришмоқда, қийину-енгил кунларида ҳам, шодлигу-қайғули пайтларида ҳам қулоқ солиб, итоат қилишга, қаерда бўлишмасин Оллоҳ йўлида фитначининг маломатидан қўрқмасдан ҳақни айтишга, Исломий даъватни ҳимоя қилиш йўлида жонни тикишга байъат қилишмоқда ва бунинг эвазига улар учун жаннатдан бошқа ҳеч нарса берилмайди. Булар Исломни оламга олиб чиққан қўшиннинг илк куртаклари эди. Мана шундай байъат берган бу қўшин қандай бўлиши керак? Бу қўшин нимани пайдо қилади? Унинг бу байъатда зоҳир бўлган ҳарбий вазифаси нимадан иборат? Бу вазифа Ислом даъватини оламга ёйиш эмасмиди?! Ҳа, улар фақат даъват учун келишди ва даъват учун байъат беришди ва даъват йўлида ўлимга ҳам тайёр бўлишди.
Расулуллоҳ с.а.в. вафотларидан олдин фатҳлар режасини белгилаб берган эдилар. Зеро, Расулуллоҳ с.а.в. Арабистон ярим оролида Исломий Давлат барпо бўлгач, ҳижратнинг еттинчи йилида Кисро, Қайсар ва бошқа подшолар ва амирларга Исломга даъват этиб мактублар йўллаш, Мўъта ва Табук ғазотлари, Усоманинг қўшинини жангга ҳозирлаш билан ярим орол ташқарисига Исломий даъватни ёйиш режасини туздилар. Расулуллоҳ с.а.в.дан кейин халифалари у зоти шариф даъват этган мамлакатларни фатҳ қилишган пайтда мана шу режани амалга
110-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|